platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева: “Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда”

Юта штати бизнес делегацияси билан учрашувда Президент Администрацияси раҳбари икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва инвестицион алоқалар кенгайиб бораётганини қайд этди.

Саида Мирзиёева: “Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда”

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 12 ноябрь куни Юта штатининг (АҚШ) Дэвид Беднар бошчилигидаги бизнес делегацияси билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ривожида янги босқич бошлангани қайд этилди.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги қарори ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.

“Эндиликда Президент фармони билан Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилиб, уни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасида маслаҳатчи-элчи лавозими жорий этилмоқда. Шунингдек, ушбу фармон асосида Ўзбекистон резидентлари Ўзбекистон банкларидаги ҳисобварақларидан маблағларни АҚШда корхоналар ташкил этиш, уларнинг капиталида иштирок этиш ёки филиалларини маблағ билан тўлдириш учун эркин ўтказишлари мумкин бўлади.

Бу тадбиркорларимизнинг ташқи иқтисодий фаоллигини ривожлантириш, АҚШ билан инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий иқтисодиёт сифатидаги янги имижини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир”, деб ёзди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни “Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этиш тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid