platina.uz
Жамият

Тошкент шаҳрининг ижро этувчи ҳокимият тузилмаси тасдиқланди

Пойтахт ҳокимида 12 нафар ўринбосар мавжуд бўлади. Улар орасида иккита биринчи ўринбосар (иқтисодиёт ва қурилиш-экология), каналлардан фойдаланиш бўйича ўринбосар кабилар бор. 

Тошкент шаҳрининг ижро этувчи ҳокимият тузилмаси тасдиқланди

Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият тузилмаси тасдиқланди. Бу ҳақда ҳоким Шавкат Умрзоқовнинг тегишли қарори эълон қилинди.

Қарор 2026 йил 27 март куни чиққан. Унга кўра, пойтахт ҳокимида 12 ннафар ўринбосар мавжуд бўлади. Улар орасида иккита биринчи ўринбосар (иқтисодиёт ва қурилиш-экология), каналлардан фойдаланиш бўйича ўринбосар, хотин-қизлар, жамоат ва диний ташкилотлар бўйича ўринбосар ва бошқалар бор.

Шунингдек, ҳокимга олти нафар маслаҳатчи бўлади. Улар ҳарбий, тил масалалари бўйича, қурилиш ва сунъий интеллект бўйича бўлади. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 102 та.

Туман ҳокимликлари ўзларининг идоравий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ташкилий- кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи Х.Турғунов зиммасига юкланган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid