platina.uz
Жаҳон

Ким Чен Ин: Шимолий Корея абадий ядровий давлат бўлиб қолади

КХДР етакчиси "душманларнинг барча провокацион ҳаракатларига қарши агрессив кураш олиб борилишини" эълон қилди. 

Ким Чен Ин: Шимолий Корея абадий ядровий давлат бўлиб қолади

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Олий Халқ Ассамблеяси сессиясида мамлакат абадий ядровий давлат бўлиб қолишини эълон қилди.

"Республика ҳукумати ўзининг ядровий мақомини мутлақо қайтариб бўлмайдиган даражада мустаҳкамлашда давом этади.

Бизга қарши бўлган кучларнинг барча провокацион ҳаракатларини бостириш учун агрессив кураш олиб борамиз", деди Ким Чен Ин.

Шимолий Корея етакчисининг сўзларига кўра, мамлакат расмийлари мамлакатнинг мудофаа қобилиятини доимий равишда мустаҳкамлаш ҳамда "мамлакатни қалъага айлантиришда" давом этади.

Унинг қўшимча қилишича, Пхенян "минтақадаги хавфсизлик ва тинчликнинг ўз кафолатлари учун" кучли кудрат намойиш қилиши керак.

Бундан ташқари у Жанубий Кореяни "мамлакатнинг энг ашаддий душмани" деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин КХДРнинг 15-чақириқ Олий Халқ Ассамблеясининг биринчи сессиясида асосий нутқ сўзлади. 23 март куни ассамблея Ким Чен Инни Шимолий Корея Давлат ишлари бўйича раис этиб қайта сайлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid