platina.uz
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади

Барча ҳудудларга, қишлоқ ва овуллар, маҳаллаларга Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш бўйича катта ҳаракат бошлангани таъкидланди. 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади

“Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёев бутун халқимизни табриклади.

“Бутун дунё нурга, гўзалликка тўлган шу дилбар фаслда жонажон диёримизга шарқона янги йил – Наврўзи олам кириб келмоқда. Бугун бамисоли икки азим дарё туташмоқда – Наврўз байрамини муборак Рамазон ҳайити билан бирга нишонламоқдамиз.

Табиатнинг уйғониши ва руҳий покланиш рамзи бўлган мана шундай қутлуғ айёмлар билан сизларни, кўп миллатли бутун халқимизни чин қалбимдан самимий табриклайман.

Дунёнинг олис ва яқин мамлакатларида ишлаётган, таҳсил олаётган ватандошларимизни ҳам муборакбод этиб, уларга эзгу салом ва тилакларимизни изҳор этаман. Байрам барчамизга муборак бўлсин! Наврўзи олам диёримизга тинчлик ва бахт олиб келсин!”, – деди давлатимиз раҳбари.

Барча ҳудудларга, қишлоқ ва овуллар, маҳаллаларга Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш бўйича катта ҳаракат бошлангани таъкидланди.

Янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш борасида ҳам улкан қадамлар қўйилмоқда. Янги-янги замонавий корхоналар, коммуникация тармоқлари, шинам уй-жойлар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт объектлари барпо этилмоқда.

Келгусида бундай қурилишлар кўлами янада кенгайтирилиши таъкидланди.

“Ушбу файзли тонгда миришкор деҳқон ва фермерларимизга барчамиз юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.

Сиз, азизларнинг элимиз дастурхонини янада тўкин ва фаровон қилишдек эзгу ишларингизда зафар ва омадлар тилаймиз. Чунки сизларнинг олижаноб меҳнатингиз билан халқимизнинг ризқ-у насибаси бутун бўлади. Бу борада давлатимиз, жамиятимиз сизларни доимо қўллаб-қувватлайди”, – деди Президентимиз.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid