"Афросиёб" поездининг янги йўналиши очилди
Энди электропоезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида ҳам ҳаракатланади.

“Афросиёб” электропоездлари янги йўналишда ҳаракатланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
2026 йил 27 мартдан бошлаб, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида қатновларни йўлга қўяди.
Мазкур қатновлар йўловчиларга қулайлик яратиш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқаларини янада яхшилаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
“Тошкент — Шаҳрисабз” йўналишида Тошкент шаҳридан поезд соат 06:33 да ҳаракатланади.
“Шаҳрисабз — Тошкент” йўналишида Шаҳрисабз шаҳридан поезд соат 16:24 да ҳаракатланади.
Чипталарни расмий савдо кассалари ҳамда онлайн платформалар орқали харид қилиш мумкин.
