platina.uz
Жамият

Бузуқ кўприкни қайта тиклаш ҳақидаги мурожаат Президентгача етиб борди

Давлат раҳбари бу масалага икки ой давомида бирорта масъул эътибор қаратмагани, мурожаатга юзаки жавоб берганини танқид қилди.

Бузуқ кўприкни қайта тиклаш ҳақидаги мурожаат Президентгача етиб борди

Бир фуқаро январ ойида мактаб ўқувчиси Сергелидан оқиб ўтадиган "Жунариқ" каналига тушиб кетганини айтиб, бузилган кўприкни қайта тиклашни сўраган. Бу масалага икки ой давомида бирорта масъул эътибор қаратмаган, мурожаатга юзаки жавоб берилган.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур масалага эътибор қаратиб, ҳолат ижтимоий тармоқда тарқалганидан кейингина маблағ ҳам топилгани, кўприк ҳам қурилгани айтди.

"Мурожаатлар билан ишлашдаги бундай камчиликлар одамларнинг давлатга бўлган ишончига путур етказмоқда", деди давлат раҳбари.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Хоразм, Сирдарёда раҳбарларнинг ўзи мурожаатлар билан шуғуллангани учун ҳудудидаги мурожаатлар 25-30 фоизга камайган, аҳоли кўтарган масалаларнинг 60-70 фоизи ижобий ҳал бўлган.

Лекин қолган ҳокимлар ва айрим вазирлар ҳали бу борада кескин ўзгариш қилмаган. Масалан, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатларнинг катта қисми Ички ишлар (148 минг), Мажбурий ижро бюроси (134 минг), Энергетика (88 минг), Бандлик (60 минг) ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига (56 минг) тегишли.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid