Ўзбекистонлик аёл Нью-Йоркдаги ЙТҲда вафот этди
Ҳодиса шаҳар транспорт департаментининг юк машинаси иштирокида содир бўлган. Феврал ойида 11 ёшли ўзбекистонлик Амира Аминова ҳам вафот этганди.

АҚШдаги ЙТҲда яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Жорий йилнинг 10 март куни Нью-Йорк шаҳрида яна бир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова вафот этди. Маълумотларга кўра, ҳодиса Нью-Йорк шаҳар транспорт департаментининг юк машинаси иштирокида содир бўлган.
Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси ҳодиса сабаб таъзия билдирди. Маълум бўлишича, Комилова икки фарзанднинг онаси эди.
Бош консулхона марҳуманинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилган.
Шу йил феврал ойида Нью-Йоркдаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли ўзбекистонлик Амира Аминова ҳам вафот этганди.
