platina.uz
Жамият

Ангренда мактаб ўқувчиси дайди ит талаши оқибатида вафот этди

Айни пайтда шаҳар ва бутун Тошкент вилояти ҳудудида дайди ҳайвонларни назорат қилиш, уларни тутиш ҳамда белгиланган махсус жойларда сақлаш ишлари кучайтирилган. 

Ангренда мактаб ўқувчиси дайди ит талаши оқибатида вафот этди

Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Ангрен шаҳрида мактаб ўқувчисини дайди ит талагани ва натижада ўқувчи оғир жароҳатлар оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент вилояти ҳокимлигига кўра, ҳодиса юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда шаҳар ва вилоят ҳудудида дайди ҳайвонларни назорат қилиш, уларни тутиш ҳамда белгиланган махсус жойларда сақлаш ишлари кучайтирилди.

Чора-тадбирлар натижасида ўқувчи болани талаган ит ҳам Ангрен шаҳар ободонлаштириш бўлими дайди ҳайвонларни тутиш гуруҳи томонидан тутилди ва акт тузилиб, махсус сақлаш жойига олиб борилди.

Шунингдек, куни кеча вилоят ҳокимлиги масъуллари иштирокидаги шошилинч муҳокамада мутасадди ташкилотлар — ободонлаштириш хизмати, ветеринария бўлими, санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати ҳамда бошқа масъул идораларга тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Хусусан, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, дайди ҳайвонларни тутиш ва зарарсизлантириш, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур масала алоҳида назоратга олинган бўлиб, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш борасида барча зарур чоралар кўрилади, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid