platina.uz
Жамият

Президент айрим вилоят ҳокимлари ва ўринбосарларини танқид қилди

Улар фармацевтика лойиҳаларини ўз ҳолига ташлаб қўйган. Мисол учун, 25 гектардаги Жиззах фармзонасида ўтган йили умуман дори ишлаб чиқарилмаган. 

Президент айрим вилоят ҳокимлари ва ўринбосарларини танқид қилди

Республика бўйича жами 136 гектар майдонда 5 та фармацевтика зонаси ташкил қилиниб, инфратузилма билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилиб берилган.

Лекин айрим вилоят ҳокимлари, уларнинг инвестиция бўйича ўринбосарлари фармацевтика лойиҳаларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани танқид қилинди.

Мисол учун, 25 гектардаги Жиззах фармзонасида ўтган йили умуман дори ишлаб чиқарилмаган. Ёки Бўстонлиқ фармзонасидаги 14 гектар ер 2017 йилдан бери бўш турибди.

Ўтган йили Жиззах ва Самарқандда бирорта ҳам лойиҳа ишга тушмаган бўлса, Бухорода атиги 200 минг, Хоразмда 2 миллион долларлик биттадан лойиҳа бўлган, холос.

Ҳокимлар янги лойиҳаларни кўпайтириш у ёқда турсин, бор қувватларни ҳам ишлата олмаётгани кўрсатиб ўтилди. Ўтган йили республикадаги 96 та корхонанинг айланмаси 312 миллиард сўмга пасайган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid