platina.uz
Жамият

ОТМларнинг миллий рейтинги жорий этилди

Миллий рейтинг Таълим сифатини таъминлаш агентлиги томонидан юритилади.

ОТМларнинг миллий рейтинги жорий этилди

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги жорий этилди.

Адлия вазирлиги Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Миллий рейтинг Таълим сифатини таъминлаш агентлиги томонидан юритилади.

Давлат ва нодавлат ОТТлар қуйидаги 4 та тоифа бўйича миллий рейтингга киритилади:

- амалий фанлар;

- тиббиёт фанлари;

- ижтимоий-гуманитар фанлар;

- ижод (спорт).

Ҳар йили 1 ноябрга қадар ўтган йил учун миллий рейтинг натижалари эълон қилинади.

Бунда, ҳар йили 1 июнга қадар талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома ва халқаро экспертлар ўртасида халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома ўтказилади.

Миллий рейтингни ҳисоблашда фойдаланиладиган жами 25 та индикатордан 5 таси умуммиллий сўровнома асосида аниқланади ҳамда ушбу сўровнома натижалари инобатга олиниши учун ОТТдаги талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг камида 20 фоизи сўровномада иштирок этиши лозим.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid