platina.uz
Иқтисод

Марказий банк картадан картага пул ўтказишда янги талабни ишга туширди

Банкларга эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” бўйича кўрсатма жўнатилган. 

Марказий банк картадан картага пул ўтказишда янги талабни ишга туширди

Марказий банк картадан-картага ўтказмалар бўйича янги “назорат архитектураси”ни жорий қилмоқчи.

Бу ҳақда банк соҳасидаги янгиликларни ёритиб борувчи нашрлар хабар берди. Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар (картадан-картага) амалга оширилганда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” бўйича кўрсатма жўнатган.

Бунда фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда ўтказма мақсадини танлаши керак бўлади.

Ҳозирча айрим иловаларда бу талаб ишга туширилган, айримларида эса йўқ. Тез орада барча иловаларда мазкур тартиб йўлга қўйилиши айтилмоқда.

Сабаби, регулятор бу талабни жорий қилмаган банклар ва тўлов ташкилотларига нисбатан чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирган.

Жўнатилган кўрсатмада “Мақсадлар” 16 турга ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 2 июлдан БҲМнинг 30 бараваридан ошган ўтказмаларда назорат кучайтирилиши маълум қилинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid