platina.uz
Жаҳон

Али Хоманаийнинг ўрнига вақтинчалик раҳбар тайинланди

Алиризо Арафий Эроннинг давлат ва диний муассасаларида катта тажрибага эга нуфузли шиа уламоси саналади. 

Али Хоманаийнинг ўрнига вақтинчалик раҳбар тайинланди

Алиризо Арафий Эроннинг вақтинчалик раҳбари этиб тайинланди. У ўтиш даврида мамлакатни бошқариш вазифаси юклатилган бошқарув кенгашига қўшилди, деб хабар берди Эрон ахборот агентлиги ISNA.

Нашр эълон қилган маълумотларга кўра, 67 ёшли Арафи бошқарув кенгашида Эрон президенти Масуд Пезешкиён ва Олий суд раиси Ғуломҳусайн Моҳсени Эжеи билан бирга ишлайди.

Мазкур органга мамлакат олий раҳбари вазифаларини вақтинча бажариш вазифаси юклатилган.

Алиризо Арафий Эроннинг давлат ва диний муассасаларида катта тажрибага эга нуфузли шиа уламоси саналади.

У 28 феврал куни АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг ишончли вакили ҳисобланган.

Тайинловдан олдин Арафий Экспертлар Ассамблеяси раисининг ўринбосари, Конституция Қўриқчилар Кенгаши аъзоси ва Эроннинг диний таълим тизими раҳбари лавозимларида ишлаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid