platina.uz
Иқтисод

Сурхондарёдаги кўмир захирасининг атиги 1 фоизи қазиб олиняпти

Жорий йилда Бойсундаги “Санжар”, Олтинсойдаги “Оқсув”, келаси йил “Фангарт” конларида кўмир қазиб олиш бошланади.

Сурхондарёдаги кўмир захирасининг атиги 1 фоизи қазиб олиняпти

Сурхондарё вилоятида 100 миллион тонна кўмир захираси бор, аммо йилига атиги 1 фоизи қазиб олиняпти. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев вилоятда ўтаётган йиғилишда маълум қилди.

Давлат раҳбари жорий йилда Бойсундаги “Санжар”, Олтинсойдаги “Оқсув”, келаси йил “Фангарт” конларида кўмир қазиб олишни бошлашни топширган.

Қайд этилишича, Жанубий Африканинг “Сосол” компанияси кўмирдан полипропилен, полиэтилен ва каучук ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирган. Сариосиёдаги “Қоракон”, “Жемсонит”, “Чуқур”, “Байрам-1” конларига ҳам хитойлик инвесторлар 1 миллиард доллар киритишга тайёр.

"Умуман, мазкур захиралар – электротехника, қурилиш материаллари, кимё, металлургия, автомобилсозлик тармоқлари учун тайёр хомашё базаси. Бу конлар атрофида саноат корхоналарини жойлаштириш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, камида 200 миллион долларлик лойиҳаларни шакллантириш топширилди", дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Бойсундаги “Безактоп” конида сифати Эрон, Туркия, Италия билан рақобатлаша оладиган табиий тош захиралари ўрганилмай турибди. Бундай тошлар захираси бўлган конларда геология ишларини бошлашга кўрсатма берилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid