Президент Bayraktar дронларини текшириб кўрди
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Сиёсат
16 ноябрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёевга Bayraktar TB2 разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилди.
Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Давлат раҳбари ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирди.
Қуролли Кучларимизнинг салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг шайлиги, замонавий қурол-аслаҳалар, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.