Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга қамалди
Ҳокимликнинг собиқ қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича собиқ бош мутахассиси эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга қамалди.
Жиззах вилоятида Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими М. Х. Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 210-моддаси (пора олиш) ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.
Н. И. (эркак, 1987 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 28,210-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.
Собиқ ҳокимга 3 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Н. И.га 2 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчилар тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким 10 минг доллар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.
Сўнгра Асилбек Ашуров Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинланди.
