platina.uz
Жамият

​Педагогика ОТМларида "Қалқон" патруллари ташкил этилади

Янги тузилма университетларда тартиб-интизом ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади. Бу ҳақда тегишли низомда маълум қилинган.

​Педагогика ОТМларида "Қалқон" патруллари ташкил этилади

​Педагогика ОТМларида "Қалқон" патруллари ташкил этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларида талабалардан иборат "Қалқон" патруллари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Янги тузилма олийгоҳларда тартиб-интизом ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади. Бу ҳақда тегишли низомда маълум қилинган.

Ушбу патрулларнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: талабалар ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш, соғлом турмушни тарғиб қилиш.

​Ички тартибни сақлаш: ОТМ ҳудудида, ўқув бинолари ва талабалар турар жойларида хавфсизликни таъминлашда қатнашиш.

​Тезкор ахборот бериш: Шубҳали вазиятлар, хавфли ҳолатлар ёки қонунбузарликлар ҳақида масъул шахсларга дарҳол хабар бериш.

​Ватанпарварлик тарғиботи: Талабалар орасида ҳуқуқий маданият ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш. Гиёҳвандлик, психотроп моддалар иистеъмолига қарши курашиш ва бошқалар.

Низомда кўрсатилишича, патрул аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-​талабалардан ички тартиб қоидаларига риоя қилишни талаб этиш.

-​тартиббузарлик ҳолатлари бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш.

-​ОТМда ўтказиладиган оммавий тадбирларда хавфсизликни таъминлашда иштирок этиш.

​Таъкидланишича, патрул аъзолари ўз фаолияти давомида бошқа талабаларнинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий ҳаёти дахлсизлигини ҳурмат қилишлари шарт.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid