Россияда Павел Дуровга қарши жиноий иш қўзғатилди
Телеграм асосчисига "терроризмга ёрдам бериш" айби қўйилган.

Телеграм асосчиси Павел Дуров Россияда унга қарши жиноий иш қўзғатилганини эълон қилди.
Дуровнинг сўзларига кўра, иш "терроризмга ёрдам бериш" айби билан қўзғатилган.
"Ҳар куни расмийлар россияликларнинг Телеграмга киришини чеклаш учун янги баҳоналар ўйлаб топадилар, шахсий ҳаёти ва сўз эркинлигига дахл қиладилар", деб ёзган Дуров ўзининг Телеграм каналида.
Аввалроқ "Российская газета" Павел Дуровнинг ҳаракатлари террорчилик фаолиятига ёрдам бериш айби билан тергов қилинаётгани ҳақида мақола чоп этган эди.
"Иван Петров ФСБ материаллари асосида" ёзган мақолада "саботаж, терроризм ва экстремизм жиноятлари", "портлашларни уюштириш, ҳарбий комиссарликларга ўт қўйиш, қотилликлар" ва ҳарбий хизматчилар ва "фикр етакчилари"га "тўғридан-тўғри ҳужумлар" тилга олинади.
Шунга ўхшаш мақола бир вақтнинг ўзида "Комсомолская правда"да чоп этилди.
Нашрлар Телеграмни секинлаштириш бўйича чоралар кучайтирилгани ва мессенжерни тўлиқ блокировка қилиш мумкинлиги ҳақидаги ОАВ хабарлари фонида пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Россияда Телеграм мессенжери аста-секин блокланмоқда.
