Беҳзод Норматов Президент Администрациясида масъул лавозимга тайинланди
У Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шўба мудири бўлиб ишлайди.

Беҳзод Норматов Президент Администрациясида масъул лавозимга тайинланди.
Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Беҳзод Рахматуллаевич Норматов Президент Администрациясининг Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шўба мудири лавозимига тайинланди.
Беҳзод Норматов аввал "Андижоннефт" АЖ бошқаруви раиси бўлган, 2019 йил декабрида Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Бир муддат "Ўзтрансгаз"ни ҳам бошқарган.
