platina.uz
Жамият

Туркия ва Қирғизистон орқали келтирилган қалбаки долларларни сотганлар ушланди

Улар қалбаки 19900 АҚШ долларини харидорга 14000 АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинган. Айбланувчиларга "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Туркия ва Қирғизистон орқали келтирилган қалбаки долларларни сотганлар ушланди

Навоий ва Тошкент шаҳарларида қалбаки валюталарнинг муомалага киритилишига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида тезкор тадбирда ўтказилган. Унда Туркия давлатидан Қирғиз Республикаси орқали мамлакатимизга олиб келинган қалбаки АҚШ доллари савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди.

Жумладан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. шахс ўзининг жиноий шериги бўлган – 1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, 100 АҚШ доллари купюрадаги, қалбаки 19900 АҚШ долларини харидорга 14000 АҚШ долларига сотган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда осон бойлик орттиришни кўзлаган қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса, Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс пойтахтлик фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаб, гўёки қалбаки бўлган 100 АҚШ доллари купюрали 10 минг АҚШ доллари, 100 минг сўм купюрали 10 млн сўм ва 50 минг сўм купюрали 5 млн сўм пулларни ҳақиқий 5500 АҚШ долларига сотишини айтади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, у пул воситаси ҳисобланмайдиган купюраларни 5500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid