Ким Чен Ин янги турдаги ракета тизимини шахсан бошқарди
Катта калибрли кўп ўқли ракета тизими Корея Меҳнат партиясининг 9-съездида топширилган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин шахсан янги катта калибрли кўп ўқли ракета тизимининг рулини эгаллаб, уни бошқарган. Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Қурол тизими мудофаа саноати ишчилари томонидан Корея Меҳнат партиясининг 9-съездига топширилди. Ким Чен Ин қуролни мамлакатнинг тўхтатувчи кучларини кучайтириш бўйича стратегик мақсадларини амалга оширишга қодир "чинакам фахрли қурол" деб атади.
У шунингдек, мудофаа саноати ишчиларининг ҳиссасини таъкидлаб, уларни "инқилобчилар орасидаги инқилобчилар" ва "ватанпарварлар орасида ватанпарварлар" деб атади ва уларнинг партияни қўллаб-қувватлашини эътироф этди.
Декабрь ойи охирида Ким Чен Ин Шимолий Корея армияси томонидан қабул қилинадиган ушбу кўп ўқли артиллерия тизимларини ишлаб чиқаришни текширган эди.
Шимолий Корея раҳбари узоқ масофали артиллерияни модернизация қилиш ва кенгайтириш учун "қурол тизимларини такомиллаштиришда катта ютуқларга эришиш" зарурлигини таъкидлади.
