Давлат хизматчиларининг ўзлари назорат қилган компанияларга ўтишига чекловлар қўйилади
Бу ҳақда 2026 йилги давлат дастурида кўзда тутилган.

Давлат хизматчиларининг ўзлари назорат қилган компанияларга ўтишига чекловлар қўйилади.
Бу ҳақда 2026 йилги давлат дастурида кўзда тутилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олишнинг аниқ тартибини белгилаш бўйича идораваий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.
Халқаро амалиётда стратегик муҳим ва нозик маълумотларга эга бўлган тузилмалар раҳбарлари учун, қоида тариқасида, ишдан бўшатилгандан кейин маълум вақт давомида хусусий секторга ўтишга чекловлар ўрнатилади. Бундан ташқари, бу амалиёт амалдор ҳали лавозимда пайти назорати остидаги компания билан коррупциявий келишувлар қилиши эҳтимолини бартараф этади.
"Совитиш даври" деб аталадиган давр уч йилдан беш йилгача — хизмат маълумотлари ўз аҳамиятини йўқотгунга қадар давом этиши мумкин.
Мисол учун, Энергетика вазирлигида ишлаган давлат хизматчилари тизимдаги корхоналарга ишга ўтадиган бўлса, вазирлик комплаенс хизматидан хулоса талаб этилади.
2026 йил 1 мартдан бошлаб 32 та вазирлик, идора ва йирик давлат компанияларида комплаенс-назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ўринбосар лавозимлари жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, давлат компаниялари орасида Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, "Ўзбекистон темир йўллари"," Uzbekistan Airways" ва бошқалар киради.
