Ҳилола Умарова Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди
У Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетига раҳбарлик қилади.

Ҳилола Умарова янги лавозимга тайинланди.
Прeзидeнтнинг қарори билан Ҳилола Ўктамовна Умарова Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.
Умарова 2023-2025 йилларда мазкур вазирликни бошқарган.
Аввалроқ Ҳилола Умарова Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилганди.
Илҳом Сираджев Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
