Мактабгача ва мактаб таълими вазири тасдиқланди
Собиқ вазир Ҳилола Умарова Президент администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланганди.

Қонунчилик палатаси депутатлари Эъзозхон Каримовани Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқладилар.
Бу ҳақдаги президент фармони бугун имзоланиши кутиляпти. Каримова шу пайтгача вазир ўринбосари ва Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори бўлиб ишлаётганди.
У Наманган вилоятида туғилган. Фаолиятини Косонсой туманидаги мактабларда турли лавозимларда бошлаган. Кейинроқ Тошкент ахборот технологиялари университетида фаолият юритган.
2023-2024 йилларда “Янги Ўзбекистон” университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, 2024 йилда ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директор маслаҳатчиси бўлган.
Эслатиб ўтиш керак, собиқ вазир Ҳилола Умарова Президент администрация раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.