platina.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Вазирлик раҳбарияти ва улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

Сиёсат
2 февраль, 20:03
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбариятини таништирамиз ва улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

Вазир Умарова Ҳилола Ўктамовна 1988 йил Германияда дунёга келган. 2020 йилда Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланган. 2022 йил 30 декабрда мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ташқи иқтисодий фаолият. Ўзбек, рус, инглиз тилларини мукаммал билади.

Меҳнат фаолияти

  • 2014-2016 – Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳужжат таъминоти ва назорати гуруҳи 1-тоифали мутахассиси;
  • 2016-2018 – Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳомийларни жалб этиш бўлими етакчи мутахассиси;
  • 2018 – Тошкент шаҳридаги Инҳа университети халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи ўринбосари;
  • 2018 – Давлат бошқаруви академияси тадқиқотчиси;
  • 2018-2020 – Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош менежери;
  • 2018-2020 – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация технологиялари мактабининг директори;
  • 2020-2022 – Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори;
  • 2022 йил 30 декабрдан Мактабгача ва мактаб таълими вазири.

Қизиқ маълумот

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация технологиялари мактаби директори бўлиб ишлаган пайтида Умарованинг қизи шу мактабга ўқишга киролмаган.

Ўринбосарлар

Биринчи ўринбосар Агриппина Васильевна Шин (1958 йил 29 декабр, Сирдарё вилояти) – 2017 йил 19 октябрда Мактабгача таълим вазири этиб тайинланган, бугунга келиб вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

У 1980 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университети) тамомлаган.

Матбуот эътибори

Агриппина Шин 2022 йил 19 август куни ОАВ ходимининг “Мактабгача таълим вазири аёллар энг кам маош оладиган тармоқ вазири сифатида Ўзбекистондаги гендер тенглигига қандай баҳо беради?” деган саволини эътиборсиз қолдириши интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Ўринбосар Усмон Улфатович Шарифхўжаев 1986 йил 9 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини, 2011 йилда Халқаро Вестминстер университетини тамомлаган.

Ўринбосар Комилов Темуржон Каландарович 1983 йил 14 январ куни Бухоро вилояти, Пешку туманида таваллуд топган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр ҳамда 2006 йилда магистратура йўналишини тамомлаган.

Ахборот хизмати раҳбари Собирова Дилфуза Азимжоновна Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бошқармаси бошлиғи – вазир матбуот котиби лавозимида ишлайди.

У "Даракчи" ва Солиқ плюс” газеталарида бош муҳаррир, “Ёшлар медиа маркази” бошқарув раиси ўринбосари ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби сифатида фаолият юритган.

Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+