platina.uz
Жамият

Қўқондаги уйда газ чақнаши сабаб бир киши вафот этди

Ҳодиса оқибатида жами 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олди. 

Қўқондаги уйда газ чақнаши сабаб бир киши вафот этди

Қўқондаги уйда ёнғин сабаб бир киши вафот этди.

16 феврал куни Қўқон шаҳар, "Муқимий" кўчасида кўп қаватли уй ёнаётганлиги тўғрисида 112 тизими орқали Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Ёнғин жойига ёнғин қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин батамом ўчирилди.

Ёнғин газ ва ҳаво аралмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган бўлиб, 28-уйнинг 50 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнган.

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 1 нафар фуқаро вафот этган.

Ҳозирда ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда, дейилади Фарғона вилояти ФВБ хабарида.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid