Қўқондаги йирик ёнғин бўйича жиноий иш очилди
Ёнғинда жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Жамият
13 июнь 2023 йил
Қўқон бозорида содир бўлган йирик ёнғин бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозир Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча бозорда катта ёнғин чиққан, қарийб 5 гектар ер ёниб кетган. Оловни ўчириш учун 5 соатга яқин вақт сарфланган.
Ёнғинда жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ёнғин зарари аниқланяпти.