platina.uz
Жамият

Навоий портрети билан танилган Жавлон Ҳасанов контент танловининг ғолиби бўлди

Юзлаб профессионал ва ҳаваскор контент яратувчиларни қамраб олган ушбу танловда иштирокчилардан бири буюк мутафаккир портретини 50 соат давомида қўлда чизди. Унинг иши сунъий интеллект яратган тасвирдан устун келди ва ғолибликни қўлга киритди.

Навоий портрети билан танилган Жавлон Ҳасанов контент танловининг ғолиби бўлди

Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишлаб Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази томонидан ўтказилган ижодий танловнинг ғолиблари аниқланди.

Мазкур танлов ёшларни ижодга ундаш билан бирга, ижтимоий тармоқлар учун юзаки эмас, балки мазмунли ва эстетик қийматга эга контент яратиш маданиятини шакллантириш, бадиий тафаккурни замонавий талаблар асосида ривожлантиришга хизмат қилди.

Танлов иштирокчиси бўлган ёш истеъдод эгаси Жавлон Ҳасанов буюк мутафаккир портретини 50 соат давомида қўлда чизиб, уни сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқилган тасвир билан ижодий таққослаш орқали тақдим этди. Натижада, сунъий интеллект техник жиҳатдан мукаммал аниқликни намоён этган бўлса, инсон қўли билан яратилган асар Навоий сиймосига хос руҳ, ҳиссиёт ва бадиий чуқурликни ёрқин ифода этди.

Жавоҳир ушбу ижодий ишни яратиш жараёнини видеога олиб, уни Instagram тармоғидаги саҳифасига жойлади. Қисқа вақт ичида бу видео 2,3 миллиондан ортиқ кўришлар қайд этиб, 220 мингдан ортиқ "лике" олиб келди. Қолаверса, тармоқ кузатувчилари ёш истеъдод эгасининг меҳнатини қўллаб-қувватлаб, минглаб изоҳ ёзишди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Жавоҳир Ҳасанов 1-ўринга лойиқ деб топилди ва унга iPhone 17 Pro телефони топширилди.

Шунингдек, танлов кўплаб профессионал ва ҳаваскор контент яратувчиларни қамраб олди. Унда жами 402 та видеоконтент тақдим этилди. Якуний натижаларга кўра, 2-ўрин Рустамбек Насриддиновга, 3-ўрин эса Нусратбек Эркинов ҳамда Равшан Мирзабековга насиб этди. Ғолибларга DJI Pocket 3 ва DJI Mic Mini (2ТХ+1РХ) совғалари топширилди.

Бу ўз навбатида, ижтимоий тармоқлар учун сифатли, мазмунли ва замон талаблари даражасидаги контентлар ишлаб чиқарадиган ёшлар билан бевосита ишлаш, уларни оддий контент истеъмолчиси эмас, балки профессионал контент яратувчи субъект сифатида шакллантиришга хизмат қилади.

Маълумот учун, бу каби танловлар Контент марказининг кенг кўламли фаолиятидаги йўналишларидан бири ҳисобланади. Йил давомида 20 дан ортиқ шундай танловлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 1-ўрин соҳиблари iPhone 17 телефони, 2- ва 3-ўрин эгалари эса мос равишда DJI Pocket 3 ва DJI Mic Mini (2ТХ+1РХ) совғалари билан тақдирланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid