"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор"га ҳомийлик қилишни тўхтатди
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат юборилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ суперлиганинг уч клубига ҳомийлик қилишни тўхтатди.
АЖ бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат юборди.
Ушбу хатда корхона "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатиши ёзилган.
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафтадан сўнг Ўзбекистонда суперлига ўйинлари бошланади.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январ куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан тақдимот билан танишганди. Тақдимотда “Ўзбекнефтгаз”га ҳомийлик тўловларини тўхтатиш топширилди.
Компания турли йўналишларда ва айрим футбол клубларига ҳомийлик қилиб келган. Соҳага оид бўлмаган активлар ҳам тасарруфдан чиқарилади.