Андижондаги уйда газ чақнаши рўй берди
Чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган, икки фуқаро жароҳатланган.

Андижондаги уйда газ чақнаши рўй берди.
Жорий йилнинг 11 феврал куни соат 23:55 да Андижон шаҳар, "Нодирабегим" МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларининг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Мазкур ҳодиса оқибатида икки киши жароҳат олган.
Вилоят ҳокимлигига кўра, ҳодиса жойига вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов етиб келиб вазиятни ўз назоратига олди.
Чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган.
Хонадонлар эгалари таъмирлаш ишлари тугагунга қадар меҳмонхонага жойлаштирилди.
Аввал Новза” метроси яқинидаги савдо мажмуасида ёнғин кузатилганди.