Ўзбекистонда хориждаги ватандошлар учун “МУСОФИР ШОУ” ишга туширилди
Лойиҳа хорижда яшаб ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳақиқий ҳаётий ҳикояларини жамлайди ҳамда уларга кўмак олиш ва ўз ҳаётини ўзгартириш имкониятини тақдим этади.

Сўнгги йилларда меҳнат муҳожирлиги минглаб ўзбек оилалари ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Кимдир бир неча ойга кетади, кимдир эса йиллаб хорижда қолади. Ўзбекистонда йўлга қўйилган “МУСОФИР ШОУ” лойиҳаси айнан шу инсонларга — ватанидан узоқда яшаб меҳнат қилаётганларга бағишланган.
Лойиҳа нимаси билан қизиқиш уйғотмоқда?
Шоунинг асосий фарқли жиҳати — унинг очиқ ва қулай эканлигида. Тарихда биринчи бор ушбу лойиҳада дунёнинг исталган мамлакатида туриб, онлайн иштирок этиш ёки кузатиб бориш мумкин. Бундан ташқари, лойиҳа меҳнат муҳожирлиги ҳақида стереотипларсиз, Ўзбекистондаги кўплаб оилалар учун хос бўлган инсоний ҳикоялар ёрдамида сўзлайди.
Шоу турли мамлакатларда яшаб ишлаётган бўлсада, уйи ва оиласи билан турли ришталар орқали боғланган инсонларни ўз сафларида бирлаштиради. Иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашади, хориждаги ҳаёт ҳақида сўзлаб беради ва энг муҳими тегишли ёрдам ҳамда ҳаётий шарт-шароитларини ижобий томонга ўзгартириш имкониятини қўлга киритади.
Лойиҳа қандай қиёфага эга?
Шоу формати меҳнатмуҳожирларининг ҳақиқийҳаётий ҳикояларига — уларнинг хориждаги йўли, мослашишдаги қийинчиликлари, ҳаётий синовлари ва шахсий ютуқларига асосланади.
Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, мамлакат ташқарисида меҳнат қилаётган муҳожирлар ёки уларнинг оила аъзолари шоу иштирокчисига айланиши мумкин.
Лойиҳа иштирокчиларга амалий кўмак беришни, шунингдек, қимматбаҳо совғалар — пул маблағлари, маиший техника ва автомобил ютуқларини назарда тутган.
Лойиҳа нима беради?
Лойиҳа яратувчилари қуйидаги асосий мақсадларни ўз олдиларига қўйишган:
- оилаларни бирлаштирувчи ноёб формат яратиш;
- ҳаётий ҳикоялар ижобий ўзгаришлар учун асосга айланадиган майдонни шакллантириш;
- кўнгилочар формат ва совғалар ютиш имкониятини ҳаётга татбиқ этиш.
Лойиҳанинг аҳамиятли жиҳати нимада?
Кузатувчилар фикрича, бундай шоунинг йўлга қўйилиши - меҳнат муҳожирларининг ҳаётий ҳикоялари ва ҳақиқий тажрибасига бўлган эътиборни ифода қилади.
Уларнинг кўпчилиги учун бу лойиҳа экрандаги оддий томоша эмас, балки йиллар давомида кутилган имкониятга айланиши мумкин.
Қандай қилиб батафсил маълумот олиш ва иштирок этиш мумкин?
Лойиҳада иштирок этиш ёки таниш инсонни қўллаб-қувватлаш тартиби ҳақида Капитал-шоунинг қуйидаги расмий манбалари орқали маълумот мумкин:
Сайт: www.musofir.asia
Телеграм-бот: t.me/musofir_shou_bot
Телеграм-канал: t.me/musofir_shou
Инстаграм: instagram.com/musofir_shou
YouTube: youtube.com/@Musofir_Shou
TikTok: tiktok.com/@musofir_shou
Оператор: +998 88 785 1797