platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президентини қабул қилди

Банк билан амалдаги ва истиқболли қўшма лойиҳалар портфели 7 миллиард доллардан ошди. Ўтган йилнинг ўзида молиялаштириш ҳажми 1 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди.

Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президентини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзоу Цзяи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида мамлакатимиз етакчиси ушбу нуфузли кўп томонлама молиявий институт раҳбарини лавозимга киришгани билан самимий табриклади.

Ўзбекистоннинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан стратегик шериклигини кенгайтиришнинг амалий масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда банк билан кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Амалдаги ва истиқболли қўшма лойиҳалар портфели 7 миллиард доллардан ошди. Ўтган йилнинг ўзида молиялаштириш ҳажми 1 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди.

Ўзбекистон Президенти хусусий сектор, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш, камбағалликни қисқартириш дастурини амалга оширишга кўмаклашиш, муқобил энергетика, энергия самарадорлиги, сув таъминоти, ижтимоий хизматни ривожлантириш каби устувор соҳаларда самарали ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

ОИИБнинг минтақавий аҳамиятга эга йирик инфратузилмавий лойиҳаларда фаол иштирок этиши муҳимлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, Цзоу Цзяи мамлакатимиздаги ўзгаришлар кўламини юқори баҳолаб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини билдирди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid