Қадимги Бақтрияга оид олтин тақинчоқлар Ўзбекистонга қайтарилди
Улар аввал Буюк Британияда сақланган. Мазкур жараён Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилди.

Қадимги Бақтрияга оид олтин тақинчоқлар Буюк Британиядан Тошкентга қайтарилди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.
Улар "Исломгача бўлган давр" кўргазмасида намойиш этилади.
Артефактларнинг қайтарилиши Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилди. Ушбу хазиналар ҳозирда Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилмоқда.
"Кўргазмалар ташриф буюрувчиларга Бақтрия халқларининг дунёқараши, эътиқодлари ва ижтимоий тузилиши ҳақида кенг тушунча беради", деб таъкидлади марказ матбуот хизмати.
Кўргазмалар орасида фируза билан безатилган олтин билагузуклар ва маржонлар, шунингдек, милоддан аввалги IV асрга оид ҳайвонлар тасвирлари акс этган ноёб олтин пичоқ қини ҳам бор.