Дунёдаги энг бадавлат оилалар рейтинги эълон қилинди
Қайд этилишича, дунёнинг энг бадавлат 25 оиласи 2023 йилда 1,5 триллион долларга бойиган.
Bloomberg маълумотларига кўра, 2023 йилда дунёдаги энг бой оила 305 миллиард доллар билан БААнинг ҳукмрон сулоласи Ал Наҳаёнлар оиласи бўлди.
Нашрнинг хабар беришича, энг бадавлат оилалар рўйхатига Walmart дўконлар тармоғи асосчиси Уолтонлар ва Hermes ҳашаматли бренди эгалари Ҳермеслар ҳам киритилган.
Агентликнинг таъкидлашича, Wалмарт тармоғи эгалари ҳамда Қатар ҳукмрон шайхлари ва амирлари сулоласи рейтингга биринчи марта киритилган.
Қайд этилишича, дунёнинг энг бадавлат 25 оиласи 2023 йилда 1,5 триллион долларга бойиган, бу ўтган йилги энг бой оилаларнинг бойлигидан 43 фоизга кўпдир.
Space X бош директори ва Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск дунёнинг энг бой кишиси бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, октябр ойида Тесла акциялари 20 фоизга арзонлашди. Натижада тадбиркор 35 миллиард доллар йўқотди, бу миллиардернинг умумий бойлигининг 14 фоизига тенг.