Жамшид Пардаев Пастдарғом тумани ҳокими бўлди
Аввалги ҳоким Шерзод Раҳмонов ўз аризасига кўра ишдан кетган.

Жамшид Пардаев Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Бугун Пастдарғом туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шерзод Раҳмонов ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача Пастдарғом тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Пардаев Жамшид Арзиевич Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Аввал Темур Маҳмудов Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинланганди.