Абдулазиз Солиев солиқ қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
Бунга қадар у Ҳисоб палатасида назорат маркази раҳбари лавозимида ишлаган.

Солиев Абдулазиз Соли ўғли солиқ қўмитаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у Ҳисоб палатаси Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ Отабек Раҳмонов бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланганди. Баҳодир Нормуродов эса бош прокурорнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
