Туризм қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Суҳробжон Бобокалонов ҳамда Санжар Тожиев ушбу лавозимларни эгаллади.

Туризм қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Суҳробжон Бобокалонов ҳамда Санжар Тожиев Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.
Аввал бу лавозимда Жамшид Абдусаломов ва Сардор Ниёзов ишлаган.
Улар бошқа ишга ўтиши муносабати билан қўмита раисининг ўринбосарлари лавозимларидан озод этилди.
Декабр ойи охирида Умид Шодиев Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнини Абдулазиз Оққулов эгаллади.