Жиззах вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Баҳром Юсупов ҳокимнинг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Жиззах вилояти ҳокимига инвестиция ва экспорт йўналишида янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Президентнинг 2025 йил 2 декабрьдаги вилоятга ташрифида инвестиция ва экспорт йўналишларида янги тизим жорий қилиш топшириғи берилган эди.
Топшириққа мувофиқ, вилоят ҳокимлигининг янги ташкилий тузилмасига кўра:
Юсупов Баҳром Музафарович - Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Эгамов Бекзод Абдувалиевич - Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.