Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилди
Нодир Нурматов 2021 йилдан буён ҳоким ўринбосари, инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Нодир Нурматов лавозимидан озод этилди. У 2021 йил сентябридан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Нодир Нурматов фаолиятини Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги юридик бошқармаси 1-даражали мутахассиси, етакчи мутахассислигидан бошлаган.
2010-2013 йй. - Ўзбекистон Республикасининг Женева (Швейцария) шаҳридаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар бўлинмасида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотидаги вакили;
2013-2014 йй. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Бош ахборот-таҳлил бошқармасининг Европа ва Америка мамлакатлари бўлими бошлиғи;
2014-2016 йй. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ёрдамчиси;
2016-2021 йй. - Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчисиси лавозимларида ишлаган.
Ўз навбатида Комилов Иброҳимжон Нурмаҳаммадович Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.