platina.uz
Жамият

Бухорода профилактика инспектори чўкаётган аёлни қутқарди

Аёл сувга ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган. Ички ишлар вазири ходимни тақдирлади. 

Бухорода профилактика инспектори чўкаётган аёлни қутқарди

Бухорода профилактика инспектори чўкаётган аёлни қутқариб қолди.

Жорий йилнинг 29 январь куни Бухоро вилояти Вобкент туманида ўз хизмат вазифасини ўтаётган профилактика инспектори қаҳрамонлик намунасини кўрсатди.

У дарёнинг муздек сувига ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган 4 нафар фарзанднинг онасини сўнгги сонияларда қутқариб қолди.

Вобкент тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси инспектори, капитан Расулов Амрилло Темир ўғли тақдирланди.

Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан капитан Амрилло Расуловга муддатидан олдин "майор" махсус унвони берилди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid