platina.uz
Жамият

Ички ишлар вазирига иккита биринчи ўринбосарлар тайинланди

Аюбхон Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазирнинг биринчи ўринбосарлигидан кетди. Ботир Қудратхўжаев ва Рустам Жўраев вазирнинг биринчи ўринбосарлари этиб тайинланди. 

Ички ишлар вазирига иккита биринчи ўринбосарлар тайинланди

Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди.

Президентнинг тегишли қарорлари билан:

Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Даврон Абитович Назармуҳамедов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Ботир Баҳромович Қудратхўжаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.

Рустам Мирзаевич Жўраев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимидан озод этилди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid