platina.uz
Жамият

Ички ишлар вазирининг ахборот технологияларига масъул ўринбосари натижа кўрсатмаяпти — Президент

Зуфар Қурбонов мазкур лавозимга тайинлаганига икки йилдан ошган. 

Ички ишлар вазирининг ахборот технологияларига масъул ўринбосари натижа кўрсатмаяпти — Президент

Йирик бозорлар ва гавжум жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича гвардия, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар идораларининг ҳамкорлиги етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили бозорлар ва паркларда 87 та жиноят содир этилган, шаҳарда жами 774 та ёнғин юз берган.

Бозорларни рақамлаштириш жуда сустлиги, ҳозирча фақат “Чорсу” ва “Фарҳод” бозорларида ситуацион марказ ташкил қилингани қайд этилди.

Ички ишлар вазирининг ахборот технологияларига масъул ўринбосари З.Қурбонов тайинлаганига икки йилдан ошгани, лекин тизимни рақамлаштириш бўйича ҳали сезиларли натижа кўринмаётгани танқид қилинди.

Шу ва бошқа тизимли муаммо ҳамда камчиликлар биринчи навбатда раҳбарларнинг айби экани таъкидланди.

Шу боис, бунга масъул вазир ўринбосари Б.Абдуллаев ва республика профилактика бошлиғи Х.Қодиров ишдан олинган эди.

Президент аввал пойтахт ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини жиддий танқид қилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid