platina.uz
Жамият

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмал Ортиқов ишдан олинди

Агентлик мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборган. 

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмал Ортиқов ишдан олинди

Давлатимиз раҳбари ҳозирда “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида катта тафтиш кетаётгани, миллиард-миллиард сўмлик талон-торожликлар аниқланганини маълум қилди.

Мисол учун, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ ауксионга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборган.

Шу боис, кеча агентлик директори А.Ортиқов ишдан олинди.

“Ҳақли савол туғилади. Ушбу идораларда йиллар давомида коррупция авж олган бўлса, хавфсизлик масалалари учун масъуллар қаерга қараган?” – деди Президентимиз.

ДХХ раисига “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги учун масъул ходимларининг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилди.

Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активлари агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилди.

“Сотилган давлат мулклари бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан текшириб, барча коррупциявий схемаларни фош қилсин ва жазо муқаррарлигини таъминласин”, – деди давлатимиз раҳбари.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid