platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн 376 минг сўмни ташкил этди

Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (10 млн 753 минг), Навоий (7 млн 871 минг) вилоятида қайд этилган. 

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн 376 минг сўмни ташкил этди

2025 йилда Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн 376 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (10 млн 753 минг), Навоий (7 млн 871 минг) ва Тошкент вилоятида (5 млн 967 минг), энг кам миқдори эса Қашқадарё (4 млн 476 минг), Сурхондарё (4 млн 481 минг) ва Фарғона (4 млн 730 минг) вилоятларида қайд этилган.

Ойлик маошларнинг энг юқори ўсиши Наманган (+22,8 фоиз), Сирдарё (+20,8 фоиз) ва Жиззах (+20,7 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Ҳисоботга кўра, соҳалар кесимида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори:

-банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида – 17 млн 597 минг сўм;

- ахборот ва алоқа соҳасида – 15 млн 298 минг сўм;

-ташиш ва сақлаш соҳасида – 9 млн 659 минг сўм;

-саноат соҳасида – 7 млн 525 минг сўм;

-савдо соҳасида – 6 млн 961 минг сўм;

-қурилиш соҳасида – 6 млн 548 минг сўм;

-санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида – 5 млн 448 минг сўм;

-яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 5 млн 90 минг сўм;

-таълим соҳасида – 4 млн 372 минг сўм;

-соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 3 млн 909 минг сўм.

Таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 4 млн 372 минг сўмни ташкил этган бўлса, унинг таркиби бўйича ўртача ойлик иш ҳақи олий таълим соҳасида 10 млн 159 минг сўмни, техник ва профессионал таълим соҳасида 4 млн 422 минг сўмни, умумий ўрта таълим соҳасида 4 млн 278 минг сўмни, мактабгача таълим соҳасида эса 2 млн 868 минг сўмни ташкил этган.

Октябрда Ўзбекистонда ўртача ойлик маош миқдори 6,1 млн сўмга етгани хабар қилинганди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid