Маданиятчиларнинг ойлиги оширилади
Тасвирий ва амалий санъат бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.
Маданият соҳасида ишлаётган ходимларнинг маоши ошади. Бу ҳақда Президент йиғилишида айтиб ўтилди.
Мутасаддиларга мусиқа ва санъат мактаблари муаллимларининг ойлигини ошириш, ушбу мактабларнинг коммунал харажатларини бюджетдан қоплаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.
Умуман олганда, маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади.
Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилинади.
Хаттотлик ва миниатюра санъати таълимини амалиёт билан боғлаш мақсадида миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича ўқув ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этилади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ташқи босимлар ҳақида гапирганди.