platina.uz
Жамият

Бухорода жамоат транспорти учун нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади

24 январ куни вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг қарори эълон қилинди. Қарор дарҳол кучга кириши белгиланган. 

Бухорода жамоат транспорти учун нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади

Бухоро шаҳрида жамоат транспорти учун нақдсиз (электрон) тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг қарорида айтилади.

Қарор 2025 йил 24 январ куни эълон қилинган.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги (Қ.Турсунов) бир ой муддатда Бухоро шаҳридаги барча автобус бекатларини электрон чипта сотишнинг ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиоскларини фаолият кўрсатаётган барча автобус йўналишлари ҳамда бекатларига босқичма-босқич ўрнатиш чораларини кўради.

Шаҳардаги йўналишларда йўлкира ҳақи бир йўловчи учун 3000 сўм (ҚҚС билан), электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўлашда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда 2000 сўм (ҚҚС билан) ҳамда қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф – 2 000 сўм (ҚҚС билан) қилиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Тўловлар АТТО тизими орқали амалга оширилади.

Ушбу қарор эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган.

Аввалроқ Андижон шаҳрида 2026 йил 1 январдан йўл ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилиши маълум бўлганди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid