platina.uz
Сиёсат

Николай Валуев ҳам Марказий Осиё бўйича таҳдидли баёнот берди

Валуевнинг фикрларига ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев жавоб қайтариб, уни жангга таклиф этди. 

Николай Валуев ҳам Марказий Осиё бўйича таҳдидли баёнот берди

Боксчи Николай Валуев ҳам Марказий Осиё бўйича таҳдидли баёнот берди.

Собиқ рус боксчиси Николай Валуев файласуф Александр Дугиннинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, Марказий Осиё давлатларига таҳдид қилди. Унинг таъкидлашича, Украинадаги “махсус операциялар” собиқ совет республикаларида ҳам олиб борилиши керак.

“Бизни ҳали бир нечта махсус операциялар кутмоқда. Буюк файласуф Дугин ҳақ. Биз 30 йил давомида постсовет республикаларига “ширинликлар” улашдик, лекин бу ёрдам бермади. Энди қамчи керак бўлади. Шунинг учун ёшларни тайёрламоқдамиз. Зумерларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман. Улар учун ҳам қаҳрамонлар даври келади, ва тез орада”, деди у.

Николай Валуевнинг фикрларига ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев ҳам жавоб қайтарди. У Валуевни жангга чиқишга таклиф қилди.

"Менимча, бу сунъий интеллект томонидан тайёрланган. Агар ундай бўлмаса, Валуевнинг калласини жойига қўйиш керак бўлса, мен тайёрман. Жангдан сўнг у Марказий Осиё ҳақида бундай “бемаза” гапларни гапирмайди", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввал телебошловчи Владимир Соловёв ва файласуф Александр Дугин Марказий Осиё бўйича пропагандистик баёнотлар берганди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid