platina.uz
Иқтисод

Кредит тўлови кечикканда йиллик 150–180 фоизгача жарима қўлланилган —Марказий банк

Кредит шартномаларида жавобгарлик чораларини адолат ва мутаносиблик тамойиллари асосида белгилаш лозимлиги айтилди. 

Кредит тўлови кечикканда йиллик 150–180 фоизгача жарима қўлланилган —Марказий банк

Марказий банк томонидан тижорат банкларининг кредит шартномаларида тўловлар кечиктирилганда қўлланилаётган жарима ва санкциялар таҳлил қилинди.

Ўрганишлар айрим амалиётлар адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид эканини кўрсатди.

Таҳлиллар натижасида айрим банкларда:

- кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари шартномада белгиланган йиллик ставкага нисбатан бир неча баробарга, айрим ҳолатларда йиллик 150–180 фоизгача оширилаётгани;

- кредит бўйича фоизларни тўлаш кечиктирилганда энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня ҳисобланаётгани;

- кредиторнинг ҳақиқий харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар қўлланилаётгани аниқланган.

Шу муносабат билан Марказий банк:

- кечиктирилган мажбуриятлар учун қўлланиладиган санкцияларнинг компенсацион характерга эга бўлишига эътибор қаратиш;

- қарз олувчилар учун тўловни кечиктириш билан боғлиқ молиявий оқибатларнинг аниқ ва олдиндан тушунарли бўлишини таъминлаш;

- кредит шартномаларида жавобгарлик чораларини адолат ва мутаносиблик тамойиллари асосида белгилаш лозим деб ҳисоблайди.

Аввалроқ Рақобат қўмитаси ва Марказий банк ҳамкорлик меморандуми имзолаганди.

Ҳужжат асоссиз нарх ошиши ва монопол мавқе суиистеъмол қилинишига қарши курашиш, нарх шаклланиши жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган маълумот алмашишни кўзда тутади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid