platina.uz
Жамият

Тўртта қурилиш компаниясига молиявий жарима белгиланди

Улар қурилиш мажмуалари электрон рўйхатига киритилмаган бўлса ҳам реклама фаолияти билан шуғулланган. 

Тўртта қурилиш компаниясига молиявий жарима белгиланди

Рақобат қўмитаси қурилиш компанияларини жаримага тортди.

Президентнинг 2020 йил 27 майдаги ПҚ-4732-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низомга мувофиқ, Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритмаган ҳолда қурилиш объектларини реклама қилиш тақиқланади.

Шунга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан қарор ижросини таъминлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган ўрганишларда “Sam-Ros-Stroy” МЧЖ, “Shaxram Tower” МЧЖ, “Baxora KBM” МЧЖ ва “BUSINESS SHOPPING CENTER” МЧЖ қурилиш корхоналарининг қурилиш мажмуалари электрон рўйхатга киритилмаганлиги, бироқ ушбу турар жой мажмуалари ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётганлиги аниқланган.

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган товарларни, шунингдек, ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Юқоридагиларга асосан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Sam-Ros-Stroy” МЧЖ, “Shaxram Tower” МЧЖ, “Baxora KBM” МЧЖ ва “BUSINESS SHOPPING CENTER” МЧЖлар Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган деб топилиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини тўхтатиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid