platina.uz
Жаҳон

Болгария президенти истеъфога чиқди

Румен Радев мамлакатни 2017 йилдан буён бошқариб келаётганди. Унинг ўрнида вице-президент мамлакатга раҳбарлик қилади. 

Болгария президенти истеъфога чиқди

Болгария президенти Румен Радев 19 январ, душанба куни давлат раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда Болгария давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Телевидениедаги мурожаатида Радев бу унинг "президент сифатидаги сўнгги мурожаати" эканлигини ва сешанба куни расман истеъфога чиқишини айтди.

Вице-президент Илиана Ётова эса ваколат муддати тугагунига қадар хизмат қилиши кутилмоқда.

Радев Болгария Шенген ҳудуди ва Еврозонасига қўшилиш орқали Европа интеграциясини якунлаганини айтди, аммо нима учун бу муҳим ўзгаришлар катта барқарорлик ва қониқиш ҳиссини келтирмагани бўйича савол қўйган.

Президент шунингдек, ўтган йил охирида ҳукуматнинг ағдарилишига олиб келган норозилик намойишлари тўлқинига ишора қилиб, намойишлар сиёсатдаги мафияга ўхшаш тузилмаларга қарши кенг жамоатчилик консенсусини яратганини таъкидлади.

"Бу консенсус яқинлашиб келаётган парламент сайловларида аниқ ҳаракатларга айланиши керак. Биз ватанимиз келажаги учун курашга дуч келмоқдамиз ва ишонаманки, биз буни барчангиз билан биргаликда, муносиб, илҳомланган ва таслим бўлмаган ҳолда амалга оширамиз. Биз тайёрмиз. Биз буни уддалай оламиз. Ва биз муваффақиятга эришамиз", деди у.

Румен Радев мамлакатни 2017 йилдан буён бошқариб келаётганди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid