Ўзбекистон Болгария билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича декларацияни имзолади
Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди.

Ўзбекистон Болгария билан қўшма ҳамкорликни кенгайтиради.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радев Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.
Етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди.